

Миржалол Қосимов: “Локомотив”да малакали футболчилар йиғилган, ёшлар ҳам кучли. Қизиқарли ва оғир ўйин кутаётгандик, шундай бўлди. Бу баҳс турнинг энг яхши учашуви деб ўйлайман. Иккала тайм ҳам чиройли ўтди. Камбэкдан мухлислар маза қилиб кетган бўлса керак. Йигитларими охиригача меҳнат қилишди ва шунга яраша ғалаба билан мукофотланишди”.
- “Локомотив” “Насаф”га қарши баҳсда 4 нафар ҳимоячи билан ўйнади, бугун эса 5 нафар. Бугунги баҳсда қайси ҳимояга тайёрлангандингиз?
- Биз иккала услубга ҳам тайёр эдик. Чунки “Навбаҳор” билан баҳсда тезкор гол ўтказиб юборишмаганида наманганликларга қийин бўларди. Кейинги учрашувда 4 нафар ҳимоячи билан ҳаракат қилишди. Ўйин протоколини кўришим билан йигитларга “Локомотив” бугун 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашини айтдим. Бошида бироз оғир бўлди, лекин кейин мослашиб олдик.
- Стандартларни бошқариб бўлмайди дейишади. Лекин ОКМК бундай вазиятлардан кўп ўзига фойда чиқаради…
- Стандарт вазият бу - 50га 50. Машғулотларда бу устида ишлаймиз. Ҳар доим ҳам уларни голга айлантира олмаймиз, лекин фойдаси бор. Стандартлар - футболнинг бир қисми. Уларга эътибор беришга мажбурмиз.
- “Пахтакор”га қарши баҳсдан сўнг жамоа умуман ютқизмади. Нимани ўзгартирдингиз?
- Йигитлар футбол ўйнашни билишади, фикрлаш доираси кенг, жисмонан ёмон эмас, техникаси яхши… “Пахтакор” билан баҳсда бизга хоҳиш етишмади. “Шерлар”га қарши суст ҳаракат қилдик. Уларга хоҳлаган ишини қилишга имкон берсангиз жазоланасиз. Чунки жамоага яхши футболчилар йиғилган. Самарқанддаги ўйинга ҳам бемалол чиқдик. Футболда охиригача ҳаракат қилиш, ёниб туриш керак.
- Нодир Абдураззоқов тўрт ўйиндан бери охирги дақиқаларда гол уряпти. Бу кўрсатмаларигиз маҳсулими?
- У ўзини ўзгартирди. Вазиятларни ҳисобга олсак, у тўпурар бўлиши керак эди. Абдураззоқов билан суҳбатлашдик. Футболга қанчалик меҳр берсангиз, у ҳам сизни шунга яраша мукофотлайди.
- Бутун Ўзбекистон жамоаларида молиявий муаммолар бўлиб турганда ОКМКда ҳам шундай қийинчиликларга учрадими?
- Ҳамма жойда вазият ёмон бўлиб, битта бизда ҳаммаси “шоколад” бўлиши мумкин эмас. Бизнесда ҳаражатсиз даромад топиб бўлмайди. Мутасаддилар буни ечимини топишади деб ўйлайман. Футбол - бу юртни танитадиган биринчи рақамли спорт тури. Бунинг устига тез орада Жаҳон чемпионатида иштирок этамиз. Молиячи эмасман, лекин бу муаммоларни кўриб чиқишса керак.



