UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  5 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  2 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  19 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  35 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  5 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19

Миржалол Қосимов: "Бу ўйинда мухлислар ютди, биз эса уч очко йўқотдик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бу ўйинда мухлислар ютди, биз эса уч очко йўқотдик"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган АГМК — "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Миржалол Қосимов қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда қонун устувор бўлди. Футболда "сен урмасанг, сенга уришади", деган қонун бор. Бу учрашувда биринчи даврадиги энг яхши ўйинимизни ўтказдик деб ўйлайман. Йигитларга ҳеч нарса дея олмайман. Бўлиб туради. Курашларга бой , комбинацион ўйин бўлди. Аммо вазиятлардан фойдаланиш борасида оқсадик. Бу ўйинда мухлислар ютди, биз эса уч очко йўқотдик. Энди футболдан кичик таътилга чиқамиз. Ҳаёт эса давом этади. Қайтараман, бугун биринчи даврадаги энг яхши ўйинимиз бўлди.

- Охирги пайтлар икки дарвозабонни алмаштириб ўйнатяпсиз. Аммо жамоа дарвозасига йўлланаётган икки зарбадан бири кўпинча гол билан якунланяпти. Бу жиддий муаммо эмасми?

- Албатта, бу муаммо. Аммо фақатгина ишламаган инсон хато қилмайди. Бу хатолардан тўғри хулоса чиқариш лозим.

- Давралар оралиғида жамоада ўзгаришлар бўладими?

- Жамоада унчалик ҳам катта ўзгариш кузатилмайди. Жароҳатда бўлган ўйинчиларимизни тезроқ сафга қайтишса, бу нур устига аъло нур бўларди. 

- АГМК чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири. Аммо баъзи чизиқларда яқори савияли ўйинчилар етишмаётгандек туйилмаяптими? Масалан, Анзур Исмоилов келгандан кейин ҳимоя анча тартибга келди. Бошқа позицияларчи?

- Ҳар бир мураббий таркибида кучли ўйинчилар бўлишини хоҳлайди. Аммо курашда бошқа жамоалар ҳам бор. Менимча, биз шу таркиб билан ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатяпмиз.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика