UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  2 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  1 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  6 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  2 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  1 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  2 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  12 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4

Миржалол Қосимов: "Бавария"нинг ўртача ёши катта бўлса ҳам йирик ҳисобларда ютиб юрибди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бавария"нинг ўртача ёши катта бўлса ҳам йирик ҳисобларда ютиб юрибди"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК (2:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.




Ўйин ҳақида
Бугунги ўйин ҳар иккала жамоа учун жуда муҳим эди. Охирги пайтларда ушби икки клуб ўртасида жуда ҳам қизиқарли баҳслар гувоҳига айланяпмиз. Ўйинни ёмон бошламадик, лекин биринчи бўлимнинг иккинчи қисмида ўйин тизгинини бой бериб қўйдик. Бу орқали ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик.

Иккинчи бўлимда йигитлар ўзларини кўрсатишди ва рақиб жамоа хатоларидан тўғри фойдаланишди. Ҳар икки жамоа дарвозабонлари қандайдир ишончсиз ҳаракатланишди. Ҳисоб 2:2 бўлиб турганида бир нечта қулай имкониятларга эга бўлдик, охир-оқибат Жасур Умаровнинг урган голи бизга ғалаба келтирди. Қолаверса, майдон сифати яхши ҳолатда эмас ва бу қийинчилик туғдирди. Ғалабадан хурсандмиз. Футболчилар ва мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Статистика бўйича АГМК жамоаси таркиби энг ёши катта футболчилардан иборат. Жамоани ёшлар билан кучайтириш ва селекция ишларини амалга ошириш режада борми?

- Албатта, кузатиб боряпмиз. Қолаверса, ўзимизни ёшлардан жалб қиламиз. Фақат муаммо - яхши ўйинчиларни топишда. "Бавария"ни кўряпсизлар, жамоанинг ўртача ёши катта бўлса ҳам йирик ҳисобларда ютиб юрибди. Чунки уларда ўз тарихи, академияси, мактаби бор.

- Майдонда кўпинча қийинчиликка учрайдиган Шаҳзодбек Нурматовни қайси критериялар бўйича ўйинга туширасиз?

- Кимга осон? Кел, сени ўйнатиб кўрамиз, кўп савол берганингга. Албатта, ҳазил (кулади). У бугун захирадан майдонга тушиб, ёмон таассурот қолдирмади. Мате ҳам яхши ўйнади.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика