UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  7 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  20 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галасарой" эса йирик ҳисобда зафар қучди  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  5 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  6 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  8 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  15 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  122 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  1 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14

Миржалол Қосимов: "Навбаҳор"нинг қайси ўйинчисини жамоамга қўшиб олган бўлардим? Ҳеч бирини" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Навбаҳор"нинг қайси ўйинчисини жамоамга қўшиб олган бўлардим? Ҳеч бирини"

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Ўзбекистон Суперлигаси 2-тур доирасидаги "Навбаҳор" (1:1)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Авваламбор, барчангизни кириб келаётган Рамазон ойи билан табриклайман. Шундай кунларга кўп марта етказсин ва соғ-саломат бўлинглар.

Ўйинга келсак, доимгидек жанговар ва қизиқарли баҳс бўлди. Балки ҳаяжондандир, аммо дастлабки ўн дақиқада ўзимизга келишимиз учун вақт талаб қилинди, аммо ўйиннинг қолган қисми курашларга жуда ҳам бой ўтди. Ҳақли тарзда дуранг бўлди.

"Навбаҳор" яхши таркибга эга кучли жамоа. Уларнинг мухлислари Ўзбекистонда биринчи ўринда туришади. Шунга қарамай, ушбу натижа сабаб йигитлардан қониқиш ҳосил қилдим. Сабаби жорий йилда ёшларга эътиборимизни қаратганмиз ва бунга вақт керак", — дея сўз бошлади Қосимов.



— Ўтган йилги "Навбаҳор" билан бу йилгисининг фарқи нимада?

— Умуман олганда, бирор бир жамоага ташқаридан баҳо бермайман. Ўтган йили ҳам осон ўйин бўлмаган, бу йил ҳам шундай. Аммо, мен ўз жамоам ҳақида гапиришим мумкин, уларда яхши ва малакали ўйинчилар йиғилганини айта оламан. Жамоани ичидан билмасдан фикр билдириш нотўғри.

— Жамоага бу мавсумда қандай мақсадлар қўйилган?

— Бизда доимгидек нима бўлишидан қатъий назар юқори мақсад қўйилган. Курашиш спорт принципи ва майдонда мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишимиз керак.

— Бугунги ўйиндан сўнг "Навбаҳор"га қарши мағлубиятсиз серия тўртта ўйинга етди. Наманган жамоаси сиз учун қулай рақибми?

— Бундай демаган бўлардим. Кимга қарши ўйнашимизнинг фарқи йўқ. Энг ёмон кўрган нарсам башорат бериш. Аммо, ҳар бир ўйин олдидан ғалаба учун майдонга чиқамиз. Фақатгина "Навбаҳор"га қарши эмас.



— Имкон бўлганда "Навбаҳор"нинг қайси ўйинчисини жамоангизга қўшиб олган бўлардингиз?

— Ҳозир ҳеч бирини. Ўзимда яхши жамоа бор.

— ОКМК бугунги ўйинда икки очко йўқотдими ёки бир очко ишладими?

— Бу ҳам башоратга алоқадор нарса, олдин айтганимдек, мен буни ёқтирмайман.

— Сардор Раҳмоновни ҳисобга олмаганда ҳам жамоангиз бугунги ўйинда ҳимояда тартибли ҳаракат қилди ва бу олдинги йилларга нисбатан анча яхшилангандек. "Навбаҳор" таркибида бугунги ўйин учун қайси бир ўйинчини ажратиб кўрсата оласиз.

— Сардор Раҳмоновга келсак, ўйинчи кўп ўйин ўтказиб ёши улғайгандан сўнг анча ўсишга эришади. Бу нафақат футболга, балки бошқа соҳаларга ҳам тегишли.

Саволнинг "Навбаҳор" ҳақидаги қисмига келсак, уларнинг ҳамма ўйинчиси ёқади. Бирор бир ўйинчини ажратиб кўрсатиш ноўрин, сабаби жамоадаги барча ўйинчи натижага ўз ҳиссасини қўшади. Агар бу боксчи ёки курашчи бўлганида, жавобим бошқача бўларди.



— Миржамол Қосимовни бошқа жамоа таркибида ҳам кўришни хоҳлармидингиз?

— Ҳа, албатта. Насиб қилгани бўлади.

— "Навбаҳор" таркибида стандарт вазиятларни ажойиб тарзда ижро этадиган Жамшид Искандеров бор, аммо ОКМК бу борада жуда яхши ўйнади. Буни алоҳида шогирдларингизга уқтирганмидингиз?

— Нафақат "Навбаҳор", балки бошқа ҳар бир жамоага қарши жарима майдончаси ичида қоида бузмаслик айтилади. Шогирдларимга имкон борича тоза футбол ўйнашга ҳаракат қилишни уқтираман.





Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика