UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  1 00:21Испания кубоги. "Талавера" - "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:29Англия лига кубоги. "Манчестер Сити" – "Брентфорд". Ҳусанов асосий таркибда!  4 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  1 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:36Испания кубоги. "Атлетико Балеарес" – "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум!  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  11 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0

Миржалол Қосимов: "Агар ВАР бўлганида, учта пенальти тепишимиз керак эди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Агар ВАР бўлганида, учта пенальти тепишимиз керак эди"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Динамо"- АГМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.




Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Қолаверса, мухлислар иккала таймда ҳам зерикишгани йўқ. Тўп учун охиригача кураш кечди. Олмалиқдан ташриф буюрган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Қолаверса, шогирдларимга ҳам раҳмат айтаман. Сабаби, 1:0 ҳисобида орқада бора туриб, ўзларида куч топа олишди ҳамда рақиб дарвозасига икки бор йўл топиб, ҳақли равишда ғалабага муносиблигини кўрсатишди. Футбол шуниси билан қизиқ. Ўйин охирида дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Агар ВАР бўлганида, биз ўйин давомида уч маротаба 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширишимиз керак эди. Албатта, илк навбатда жамоа олдинга қўйган мақсад сари интилиши ҳамда мухлислар учун майдонга тушиши лозим. 

- "Динамо" сўнгги ўйинларнинг охирги дақиқаларида ўйинни бой бермоқда. Жамоани қай даражада ўргандингиз?

- Бу бутун дунё футболида содир бўладиган жараён ҳисобланади. Чемпионлар лигаси ёки кечаги АПЛ доирасидаги "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларда ҳам шу ҳолат рўй берди. Футбол бир тайм ўйналмайди, 90 дақиқа давом этади. Рақибни ўрганишда ундай фикр бизда йўқ эди. 

- "Динамо" раҳбарияти омадсиз ўйинлардан сўнг бош мураббийни ўзгартирди. Янги мураббий қўл остидаги жамоанинг ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?

- Самарқандликлар аввалги ўйинларда ҳам ёмон ҳаракат қилмаганди. Бекободдаги ўйинда ҳам Чумак майдондан четлатилмаганида, ғалаба қозониш имконияти бор эди. "Навбаҳор"га қарши баҳсда ҳам яхши ҳаракат қилганига қарамай, стандарт вазиятларни ўтказиб юборди. Янги мураббийга келгуси фаолиятида омад тилаб қоламан", - дейди олмалиқликлар бош мураббийи.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика