UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  24

Мини футбол. «Севинч» ҳал қилувчи босқични ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Мини футбол. «Севинч» ҳал қилувчи босқични ғалаба билан бошлади

Бугун Тошкент шаҳридаги «Ёшлик» спорт аренасида мини футбол бўйича аёллар ўртасидаги XIII Ўзбекистон чемпионатининг ҳал қилувчи – 3-босқичи бошланди.

Бугунги 1-тур доирасида «Пахтакор W» – «Шўртан Lady»  1:6, «Юз работ» – «ТАТУ» 2:15 учрашувлар ҳам бўлиб ўтди.

«Севинч» дастлабки тур учрашувини Нукуснинг «Қирқ қиз» жамоасига қарши ўтказди. Учрашувда жамоамиз ғалабага эришган бўлсада, ўйини унчалик қовушмади. Аввал хабар берганимиздек, бу йилдан жамоамиз сафида кўплаб ёш футболчи қизлар фаолиятини бошлашган. Бугунги ўйин шуни кўрсатдики, бу футболчиларни маҳоратини ошириш учун, мураббийларимиз ҳали кўплаб ишларни амалга оширишларига тўғри келади.

Ўйининг дастлабки дақиқаларидан жамоамиз ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга тўғри келди.  Сайёра Жиекбаева футболчиларимизнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланди ва Лайло Тилавова қўриқлаётган дарвозамизни аниқ нишонга олди – 0:1.

Бу кутилмаган гол ўйинчиларимизни сергак тортирди ва ҳимояни мустаҳкамлаб, кўпроқ ҳужумлар уюштиришди. Бу орқали улар учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ 6та гол уришга эришдилар. Голларга Шахзода Жамолова, Севара Нормуродова, Шахноза Қурбонова, Мафтуна Шойимова, Шодия Тошева ва Камола Рискиевалар муаллифлик қилишди.

Иккинчи бўлимда жамоамизнинг ўйини кутилганидек чиқмади. Бир-бирларига тўп оширишда кўплаб хатоларга йўл қўйишди ва учрашувнинг 25-дақиқасида ўз дарвозаларидан 2-тўпни олиб чиқишга мажбур бўлдилар. Бу голни «Қирқ қиз» жамоаси ўйинчиси Зиёдахон Туленбаева киритди.

Футболчиларимизда ҳисобни янада йириклаштириш учун кўплаб имкониятлар бўлсада, 40-дақиқагача ҳеч ким рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Учрашувдаги сўнгги голни Ильвина Аблякимова киритишга муваффақ бўлди – 7:2.

Шу тариқа жамоамиз ҳал қилувчи босқични ғалаба билан бошлади. Аммо турнир жадвалида голлар нисбати бўйича етакчиликни Тошкентнинг «ТАТУ» жамоаси қўлга киритди.

Эртага 3-босқичнинг ҳал қилувчи – марказий учрашуви бўлиб ўтади. Унда жамоамиз турнир жадвали карвонбошиси «ТАТУ» жамоаси билан баҳс юритади. Учрашув 11:40да бошланади.

Мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионати, 3-босқич, 1-тур
«Севинч» (Қарши) – «Қирқ қиз» (Нукус) 7:2 (6:1)
16.03.2017. Тошкент ш., «Ёшлик» с/а
Ҳакамлар
: Криситина Середа, Нигора Муҳаммадиева, Зилола Рахматова, Ҳуснора Жумаева.
Голлар: Шахзода Жамолова, 7′-1:0, Севара Нормуродова, 9′-2:1,  Шахноза Қурбонова, 13′-3:1,  Мафтуна Шойимова, 18-4:1,  Шодия Тошева, 20′-5:1, Камола Рискиева, 20-6:1′, Ильвина Аблякимова, 40′-7:2 – Сайёра Жиекбаева, 2′-1:1,  Туленбаева Зиёдахон, 25′-6:2.
«Севинч»: 1.Лайло  Тилавова, 16.Мафтуна Жонимқулова, 8.Камола Рискиева (с), 17.Танзила Зарбиева, 11.Шахзода Жамолова, 10.Ильвина Аблякимова, 7.Шахноза Қурбонова, 25.Мафтуна Шойимова, 20.Мафтуна Панжиева, 27.Шодия Тошева, 9.Севара Нормуродова, 37.Малика Бурханова, 19.Олия Ахмедова.
«Қирқ қиз»: 16.Кууанышбаева Гулфия, 3.Айнура Даулбаева, 5.Бану Нысанбаева, 6.Дилфуза Калбаева (с), 7.Сайёра Жиекбаева, 8.Дилфуза Нусриддинова, 9.Гуласел Кутанова, 11.Ирода Аразбаева, 12.Зиёдахон Туленбаева, 15.Ҳусниё Ганчева, 13.Чорасхон Ғаниева.
Огоҳлантириш: Сайёра Жиекбаева 24.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика