Милинкович-Савич "Лацио"дан кетса, Италия клубига ўтмайди
17 май 2022 10:38
Янгиликлар
Милинкович-Савич "Лацио"дан кетса, Италия клубига ўтмайди
"Лацио" бош мураббийи Маурицио Сарри ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савичнинг эҳтимолий кетиши ҳақида гапирди.
"Дарҳақиқат, бу осон бўлмайди. Президент билан гаплашдим, агар Милинкович-Савич кетса, унинг Италияда қолмаслигига ишонч ҳосил қилдим", - дейди Сарри.
Олдинроқ хавбекка ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.
27 ёшли серб жорий мавсум А Серия доирасидаги 36та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 11та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар