"Милан"дан қутулиб, "Интер"га тутилган "Ливерпуль"

Оқил Абдубарноев
13 дек 2021, 21:13
УЕФАнинг Ньондаги қароргоҳида Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи такрорий қуръаси бўлиб ўтди. Унга кўра, "Ливерпуль" "Интер"га қарши ўйнайди.

"Ливерпуль" "Интер"га қарши Европа Чемпионлар лигасидаги охирги тўртта учрашувнинг учтасида ғалаба қозонган, сўнгги марта 2007/08 йилги мавсумнинг 1/8 финалида "қизиллар" иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонган (2:0, 1:0).

Турнирнинг 1965 йилги мавсумида дастлаб мерсисайдликлар 3:1 ҳисобида устун келишган, орадан саккиз кун ўтгач, "нерадзуррилар" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia