"Милан" МЮ футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи
29 сен 2020 11:58
Янгиликлар
"Милан" МЮ футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Диогу Далот "Милан" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Италияликларлар 21 ёшли португалиялик футболчини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишни таклиф этишди, аммо Англия клуби ўйинчини бир йўла сотиб юбормоқчи.
Далот "Манчестер Юнайтед"га 2018 йилдан "Порту" клубидан ўтган эди. Футболчи ўшанда клуб билан 5 йиллик шартнома имзолаган.
Қанот ҳимоячиси 2017 йилдан бери Португалиянинг 20 ёшгача бўлган терма жамоасида тўп тепади.
Фикрлар