"Милан" мухлислари Доннаруммага таҳдид қилмоқда
30 авг 2021 20:26
Янгиликлар
"Милан" мухлислари Доннаруммага таҳдид қилмоқда
"Милан" мухлислари дарвозабон ПСЖга ўтгани учун Жанлуижи Доннаруммадан нафратланишмоқда.
Манбага кўра, 29 август куни "Милан" — "Кальяри" учрашувидан олдин мухлислар иккита баннер осиб қўйишган. Биринчиси шундай ёзилган эди: "Биз хоинларни унутмаймиз, Миланга қайтганингда эҳтиёт бўл". Яна бирида: "Доннарумма, ношукур, сен Леонардодан кўра кўпроқ *****", деб ёзилган.

Дарвозабон илк марта "Милан"да 16 ёшида майдонга тушган. Шу вақт ичида у 251 та ўйин ўтказди. ПСЖ 14 июль куни 22 ёшли Доннарумманинг трансферини эълон қилди. Посбоннинг шартномаси 2026 йилгача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар