"Милан" жамоа базасини ёпиб қўйди
01 май 2019 19:33
Янгиликлар
"Милан" жамоа базасини ёпиб қўйди
"Милан" бош мураббийи Женнаро Гаттузо "Болонья" билан ўйинга қадар жамоа машғулот ўтказадиган базани ёпииб қўйди.
41 ёшли мутахассис бу қарорга келиша асосий сабаб ярим ҳимоячи Тьемуэ Бакайоконинг бугунги машғулотга 1 соат кечга қолганлиги келтириб ўтилган.
Шу тариқа "россонерилар" футболчилари пайшанба кунидан бошлаб 5 кун жамоа базасини тарк этмайди. Бу ҳақда "Милан"нинг техник директори бўлган Леонардо хабар берди.Баъзи футболчилар Гаттузонинг бу фикридан қайтармоқчи бўлишди, аммо Женнаро ўз сўзида қатъий туриб олди. Бакайокони жиддий жарима кутмоқда.
"Милан" – "Болонья" учрашуви 6 май куни ўтказилади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:30да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар