UZ

Сўнгги янгиликлар

03:06ЕЧЛ. "Ливерпуль"да йирик мағлубият, "Арсенал" "Бавария"ни таслим қилди, Парижда 8та, Грецияда эса 7та гол урилди  11 01:472021 йилдан бери қайта сотишдан энг кўп даромад кўрган клуб - "Айнтрахт"  0 00:57Равшан Мухадов: “Худо хоҳласа, Марказий Осиёни иккала жамоаси кейинги босқичга чиқади”  2 00:13ЕЧЛ. "Арсенал" - "Бавария", "Олимпиакос" - "Реал" ва "Атлетико" - "Интер" баҳсларининг таркиблари билан танишинг  37 23:56Хаби Алонсо ва Винисиус ўртасидаги муносабатлар ёмонми? Мураббий бу саволга жавоб берди  3 23:29Олег Зотеев: "Шунчаки омад етишмаяпти"  0 23:14Акмал Шораҳмедов: "ВАР йўқ, шундай экан ҳеч нарсани исботлай олмаймиз"  3 22:54Моҳирбек Комилов: "Қатарда боримизни бериб, Ўзбекистон ва "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қиламиз"  3 22:31Абдувоҳид Ғуломов: "Ғалаба жуда керак эди, аммо насиб қилмади"  0 21:44Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"  24 21:14"Андижон" "Лион" ва "Рейнжерс" рекордини такрорлайдими?  15 20:59ОЧЛ-2. Барча ўйинида дуранг қайд этган "Андижон"да ҳалиям кейинги босқич учун имконият бор (жадвал)  12 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  115 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  27 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  25

Мигель Альварес: "Бошқа мураббийларнинг услубига аҳамият бермайман, чунки менинг ўз қўлланмам бор" Янгиликлар

Мигель Альварес: "Бошқа мураббийларнинг услубига аҳамият бермайман, чунки менинг ўз қўлланмам бор"

Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мигель Альварес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Авваламбор "Бунёдкор" клубини ушбу ғалаба билан табриклайман. Улар жуда яхши жамоа. Қолаверса, клуб ўз академия тарбияланувчилари билан яхши натижаларга эришмоқда. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Иккинчи бўлимда эса биз яхшироқ ҳаракат қилдик. Аммо ҳисоб борасида рақибдан ортда қолдик. Шунга қарамай, шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Айниқса, мухлисларга алоҳида раҳмат айтаман. Улар узоқ йўл босган ҳолда стадионга ташри буюриб, бизни қўллаб-қувватлади. 

— "Сурхон" ўйин темпи, ҳужумлар ташкил этиш борасида "Бунёдкор"дан ортда қолмади. Бу жараёнга қай даражада тайёргарлик кўрилмоқда? Жумладан, сизнинг қўл остингизда жамоа позицион ҳужумлар қилишни кўпайтириб, ўйин услубини ўзгартирди...

— Жамоага келгач, машғулотлар қўлланмасини ўзгартиргандим. Мен бошқа мураббийларнинг услубига аҳамият бермайман, чунки менинг ўз қўлланмам бор. Шогирдларимнинг позицион ва ҳужумкор ўйин намойиш этиши учун ҳаракат қилдим. Менимча, мухлислар охирги ўйинларимиздан роҳатланмоқда. Шунга қарамай, ўз устимизда ишлашдан тўхтамаймиз.

— "Сурхон" мураббийи сифатида Термиздаги ишлардан хабардормисиз? Сабаби, мухлислар йил давомида пойтахтга қатнаган ҳолда клубни қўллаб-қувватлашга мажбур бўлди. Стадион билан боғлиқ муаммолар борми?

— Мен клуб менежментида фаолият олиб бормаяпман. Мен жамоа бош мураббийи сифатида футболни назорат қиламан. Термизда ушбу йил ўйнай олмаймиз, чунки вақт кам қолди. Билишимча, стадионни яхшилаш борасида ишлар олиб борилмоқда. Келаси йил ўз майдонимизда ўйин ўтказишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика