UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 19:00Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:0 (матнли трансляция)  6 19:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  9 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  4 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  2 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  0 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  6 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  3 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  4 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  2 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  26 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  20 13:48Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади  37

"Металлург" янги мавсумга тайёрми? Мудофааси мустаҳкамланган бекободликларни юбилейлар кутмоқда Янгиликлар

"Металлург" янги мавсумга тайёрми? Мудофааси мустаҳкамланган бекободликларни юбилейлар кутмоқда

Championat.asia ҳар бир клуб қишки танаффусда қандай ўзгаргани ҳақида маълумот беришда давом этади. Навбат Бекободнинг "Металлург" жамоасига етиб келди.


Тайёргарлик Анталияда 

"Металлург" 2023 йилги мавсумга ўз қароргоҳида тайёргарлик олиб борган ва хориж йиғини ўтказмаган эди. 2024 йил клубда бунинг учун имконият юзага келди. Дастлабки босқич Бекободда, иккинчиси Анталияда олиб борилди. Биринчи йиғинда Стешевич шогирдлари битта назорат учрашувида майдонга тушди. 

"Пахтакор" U21 - "Металлург" 0:1

Туркиядаги тараддуд доирасида ўтказилган назорат учрашувлари. 

"Металлург" – "Вардар" – 0:2

"Черноморец" – "Металлург" – 1:1

"Елимай" – "Металлург" – 1:1.

"Металлург"– "Жетису" – 2:1

“Оренбург”– "Металлург" – 3:0

23 февралдан Бекободда тайёргарликни давом эттирган жамоа аъзолари 25 февраль куни 2та назорат учрашуви ўтказди. 

"Металлург" – "ОКМК" U-21 – 5:1

"Металлург" – "Хўжанд" – 5:0

Трансферлар

Қишки трансферлар вақтида клуб Дамир Темиров, Александр Лобанов каби номдор футболчилари билан хайрлашди. Бундан ташқари Даниал Маҳини, Владимир Вагин, Муҳаммадали Алиқулов, Бектемир Абдуманнонов, Миркомил Абдураззоқов, Муҳаммадазиз Иброҳимов каби футболчиларга жавоб бериб юборди. 

Уларнинг ўрнига Давронжон Эргашев, Сирожиддин Қўзиев, Марко Миличкович, Бобан Жоржевич, Аббос Отахонов, Ҳазрат Турсунқулов, Мирғиёс Сулаймонов жалб этилди. Эргашев ва Отахонов Бекобод мудофаасини мустаҳкамлаши табиий. Легионерларга эса ҳали баҳо бера олмаймиз. Мавсум стартидаги асосий йўқотиш Забиҳилло Ўринбоевдир. Ҳужумчи декабрь ойида Туркияда жарроҳлик амалиётини ўтаган эди. 

"Металлург"нинг Суперлига-2024 учун қайдномаси


“Металлург” бир қатор юбилейлар бўсағасида


Суперлиганинг бу йилги баҳсларида бекободлик футбол ишқибозлари бир қатор кичик юбилейлар шоҳида бўлишлари кутилаяпти. Жумладан, “Металлург” 4-турда кучлилар сафидаги 750-учрашувини ўтказади. Веско Стешевич шогирдлари бу йилги мавсумни сермаҳсул бошлашса, “Металлург”нинг 900-голи яқин турлар ичида кузатилади. Ҳозиргача бекободликлар рақиблар дарвозасига 895 та гол урган. 

Бевосита “Металлург”нинг кучлилар сафидаги статистикасига тўхталадиган бўлсак, ҳозиргача бекободликлар 746 та ўйинда майдонга тушишган: 248 та ғалаба, 156 та дуранг, 344 та мағлубият. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 895:1120.

“Металлург”нинг кучлилар сафидаги энг йирик ғалабаси – 6:0 (2001 – “Семурғ”, 2006 – “Хоразм”, 2016 – “Машъал”). Энг йирик мағлубияти эса – 0:7 (2003 – “Навбаҳор”, 2004 – “Насаф”).

Қайси бренддан фойдаланади?

"Металлург" бу йил "Adidas" бренди формалари ва экипировкаларидан фойдаланади. Айтиш мумкинки, клуб бир неча йиллардан буён мунтазам равишда шу бренд билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
02 мар 14:30:37
Bratello
Шу Адидас,Найк ва бошка брендлардан фойдалангандан кура, Узлари бошка бир Цех билан ишл олиб боришса, анча мунча маблаг эконом булади, янги бренд яратишади ва уша бренд келажакда яхши буп кетса, Металург узининг бир Бизнес хамкорига эга буларди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика