UZ

Сўнгги янгиликлар

07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  0 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  0 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  1 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  2 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  1 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  8 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  7 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  6 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  23 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6

“Металлург”: Тўпураримиз “Пахтакор”га қарши ўйинда ёрдам беролмайди Янгиликлар

“Металлург”: Тўпураримиз “Пахтакор”га қарши ўйинда ёрдам беролмайди

Мамлакат миллий чемпионатининг 21-турида “Металлург” ўз майдонида Ўзбекистоннинг энг номдор клуби – амалдаги чемпион “Пахтакор”ни қабул қилади.

Бу ушбу жамоаларнинг чемпионатларимиз доирасидаги 38-учрашуви бўлади.

Ортда қолган 37 ўйиннинг 30 таси пойтахтликларнинг ғалабаси билан якунланган. Фақатгина 3 та ўйинда бекободликлар зафар қучишган. 4 та учрашувда эса кучлар тенг келган.

Бу йилги мавсумнинг биринчи даврасида жамоаларнинг Тошкентда ўтказилган ўйинида пахтакорчилар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувнинг 52-дақиқасида Игорь Сергеев ҳисобни очган бўлса, орадан йигирма дақиқа ўтиб Зоҳид Абдуллаев ҳисобни тенглаштирганди. Бироқ ўйин якунига етишига ўн дақиқа қолганда Шерзод Каримовнинг чиройли зарбасидан сўнг “Пахтакор” муҳим 3 очколи бўлганди. Бу гол пахтакорчиларнинг “Металлург” дарвозасига киритган 100-голи бўлганди. Бўлғуси учрашувларда бекободликлар томонидан киритиладиган биринчи гол “Металлург”нинг “Пахтакор” дарвозасига урган 30-голи бўлади.

Бекободдаги учрашувда “Металлург”га жамоа тўпурари Зоҳид Абдуллаев ёрдам беролмайди. Унинг ўтган турда “Обод”га қарши кечган ўйинда “ишлаган” сариқ карточкаси мавсумдаги тўртинчи огоҳлантириши бўлди ва З.Абдуллаев чемпионат Регламентига биноан навбатдаги турни ўтказиб юборишга мажбур.   

 
«Металлург» (Бекобод) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Ф. Ёрмуҳаммедов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши).
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика