UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Фабио Каннаваро: "Менга бундай имконият берилганидан хурсандман. Мен учун катта шараф"  0 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  0 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  38 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30

"Металлург": “Қўқон 1912”га қарши учрашувни Даврон Каримқулов ўтказиб юборади Янгиликлар

"Металлург": “Қўқон 1912”га қарши учрашувни Даврон Каримқулов ўтказиб юборади

“Металлург” футболчилари "Қўқон-1912" жамоаси билан бўладиган навбатдаги тур учрашувига Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида тайёргарлик кўришяпти.

Жамоа аъзолари водий сафарига эртага - жума куни эрталаб жўнаб кетишади.

Мазкур учрашувда пойтахт вилояти жамоасига тажрибали ҳимоячи Давронбек Каримқулов ёрдам бера олмайди. Сабаби “Пахтакор” билан учрашувда олинган сариқ карточка Д.Каримқуловнинг мавсумдаги тўртинчи огоҳлантирилиши эди. Шу боисдан у навбатдаги тур ўйинини ўтказиб юборишга мажбур. Таркибга эса жамоа тўпурари Зоҳид Абдуллаев қайтди. У машғулотлар жараёнида фаол ишлаяпти. “Пахтакор”га қарши учрашувда майдонга туша олмаган Зоҳид Абдуллаев ҳозирча тўпурарлар пойгасида “Локомотив” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовдан иккита тўпга ортда қолаяпти.

Қўқонда бўлиб ўтадиган учрашувни мамлакатимизнинг энг тажрибали ҳаками, ФИФА рефереси Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам Акмалжон Раҳимов эса асосий таркиблар ўйинидан бир кун муқаддам ёшлар таркиблари учрашувини ҳам бошқариб боради.


«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Металлург» (Бекобод). 17 сентябрь. Қўқон шаҳри.
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика