UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  0 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  9 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  23 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0

“Металлург”: “Нефтчи” билан дуранг ўйнадик, энди "Бухоро" билан куч синашамиз Янгиликлар

“Металлург”: “Нефтчи” билан дуранг ўйнадик, энди "Бухоро" билан куч синашамиз

Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси таътилдан кейинги дастлабки кўрик учрашувини ўтказди.
Режага биноан рақиб Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бўлди. Мураббийлар қўл остиларидаги барча ўйинчиларни майдонда синаб кўришлари учун ўртоқлик учрашуви битта таймдан, иккита ўйиндан ташкил этишга келишиб олишди.
 
Қизиқарли, муросасиз руҳда ўтган ўйинда ҳисоб очилмади. Ҳар иккала жамоа мураббийлари футболчиларнинг бугунги кундаги ҳолатидан қониқиш ҳосил қилишди. Иккинчи даврага тайёргарлик жараёни кўнгилдагидек кетаётганлиги таъкидлашди.

“Металлург” биринчи таймда майдонга қуйидаги таркибни туширди: Маъмур Икромов, Ҳикмат Ҳошимов, Дониёр Одилов, Александр Ковалев, Давронбек Каримқулов, Алишер Зиёвуддинов, Маъруф Муродов, Шуҳрат Йўлдошев, Суннатилла Мамадалиев, Муроджон Тошматов, Шаҳзодбек Нурматов.

Иккинчи таймдаги таркиб қуйидагича кўриниш олди: Суҳробжон Султонов, Саидкомил Акбаров, Жасур Аҳмедов, Дилмурод Каримов, Муроджон Тошматов ( Мирғиёс Сулаймонов), Саид Абдужабборов, Нозимжон Эсонов, Алишер Зиёвуддинов, Шоҳназар Норбеков, Миртўра Акбаров, Зоҳид Абдуллаев.

“Металлург” кейинги кўрик учрашувини 22 июль куни “Бухоро” жамоасига қарши майдонга чиқади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика