“Металлург”: “Навбаҳор”га қарши учрашувга тайёргарлик давом этяпти
02 ноя 2016 16:44
Янгиликлар
“Металлург”: “Навбаҳор”га қарши учрашувга тайёргарлик давом этяпти
Гарчи водийликларнинг бугунги кундаги аҳволи анча мушкул бўлса-да, ҳар қандай рақибни ҳурмат қилиш керак. Айниқса яраланган шердан қўрқиш керак, деган ибора бежизга туғилмаган. Бу ёғига “Навбаҳор” хоҳ ўз уйида бўлсин, хоҳ сафарда – майдонга фақатгина ғалаба учун тушишга мажбур. Буни яхши англаган “Металлург” футболчилари мазкур ўйинга пухта тайёргарлик кўраяпти. Жамоа бугунга қадар Чирчиқда икки маҳалдан машғулотлар олиб борган бўлса, бугун Бекободга етиб келди ва тайёргарлик энди шу ерда давом эттирилади.
Бевосита жамоаларнинг ўзаро муносабатларига тўхталадиган бўлсак, устунлик наманганликлар томонида. Улар 37 учрашувнинг 18 тасида ғалаба қозонишган, 10 учрашувда эса бекободликларнинг қўли баланд келган. Яна 9 ўйинда кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам “Навбаҳор” томонида: 59:39.
Жамоаларнинг шу йил 4 ноябрь куни Бекободда бўлиб ўтадиган учрашувини ФИФА рефереси Владислав Цейтлин бошқариб боради. Унга қанотларда Александр Сидоров ва Дониёр Сайлоловлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам Равшан Копадзе. Мазкур учрашувда “Металлург”нинг таянч ярим ҳимоячиси Дониёр Одилов жамоадошларига дисквалификация боис ёрдам бера олмайди. Бир кун муқаддам эса худди Одилов сингари сариқ карточкалар тўпланиб қолганлиги боис Асомиддин Абдураҳмонов ҳам майдонга туша олмайди.
«Металлург» (Бекобод) – «Навбаҳор» (Наманган)
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.
Фикрлар