UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади"  1 17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  37 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1

"Металлург" машғулотларга киришди Янгиликлар

"Металлург" машғулотларга киришди

Бекободнинг "Металлург" жамоаси 2023 йилги мавсум учун тайёргарлик жараёнини бошлади.

Янги мавсум учун илк йиғин клуб қароргоҳида олиб бориляпти. Футболчилар куннинг биринчи ярмида тренажёр залида шуғулланишмоқда. Тушликдан сўнг эса машғулотлар "Металлург" стадионига кўчаяпти ва унда асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини тиклашга қаратиляпти. Машғулотларни бош мураббий кўрсатмалари асосида "Металлург"нинг маҳаллий мураббийлари олиб боришяпти.

Луисма Эрнандес бошчилигидаги хорижлик мураббийлар эса клуб ихтиёрига янги йилдан кейин келиб қўшилишади. Жамоанинг ўтган йилги ўзаги сақлаб қолинган. Илгари хабар берганимиздек, шартнома муддати тугаган Аббос Отахонов, Жасур Холтўраев, Бобурбек Фарҳодов билан илиқ хайрлашилди. Айни кунларда аксарият ўйинчилар билан шартнома муддатини узайтириш борасидаги ишлар давом эттириляпти. Хусусан, Керим Палич билан яна бир йиллик шартнома имзоланди. Шу ўринда қайд этиш керак, бу йил жамоамизда хорижлик футболчилар сафи кенгайиши кутиляпти. Кўҳна қитъанинг Болқонбўйи мамлакатларидан ва яқин қўшни давлатларнинг тажрибали футболчилари билан музокаралар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, селекционерларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли кўплаб иқтидорли ёшлар ҳамда тажрибали маҳаллий футболчилар ҳам кўрикка таклиф этилган. Улардан кимлар билан шартнома имзоланиши иккинчи йиғиндан кейин маълум бўлади.

Шу ўринда, иккинчи йиғин январь ойининг биринчи ўн кунлигида яна Бекободда ташкил этилишини қайд этиб ўтамиз. Клуб режасига биноан Бекободда ҳамда Тошкентда бир қатор назорат учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика