UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  0 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  1 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  7 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  1 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  13 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  4 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  1 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  9 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  2 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  9 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  7

"Металлург" Бекободда "Насаф"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Металлург" Бекободда "Насаф"ни мағлуб этди

Теглар :  МеталлургНасаф
Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Бекободдаги ўйиннинг 9-дақиқасида Дилмурод Каримовнинг олис масофадан берган зарбасидан сўнг Элдорбек Суюнов тўпни майдондан ташқарисига чиқариб юборди. 22-дақиқада Ислом Рашидхонов икки ҳимоячи орасидан ўтиб дарвозабон билан яккама якка чиқиб кетаётганди. Зарба беришга ҳам улгурди. Аммо сўнгги паллада тўпга Давронбек Каримқулов оёқ қўйишга эришди ва хавфни бартараф этди. 31-дақиқа. “Насаф”да ўзгариш: Баҳром Абдураҳимов ўрнига Азизжон Ғаниев тушди.


40-дақиқа. Геворкяннинг зарбаси, Одилов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 44-дақиқа. Жавоҳир Эсонқуловга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбасини Дилмурод Каримов амалга оширди. Яқин бурчакка йўналтирилган тўпни Элдорбек Суюнов майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Учрашувнинг 69-дақиқасида ҳисоб очилди. Мезбонлар вакили Дилмурод Каримов "Насаф" дарвозасини ишғол қилди - 1:0. Учрашув бошқа гол урилмади ва "Насаф" олий лигидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.


«Металлург» (Бекобод) – «Насаф» (Қарши) 1:0
16 май 2016. Бекобод. "Металлург" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), Р. Шояхметов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Гол: Дилмурод Каримов 69, - 1:0 (Муроджон Тошматов)

“Металлург”: 32.Суҳробжон Султонов, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 6.Дилмурод Каримов, 7.Дониёр Одилов (40.Исломжон Қобилов, 58), 8.Аюбхон Нуъмонов, 13.Жавоҳир Эсонқулов (9.Фарҳод Номозов, 81), 14.Давронбек Каримқулов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 17.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Муроджон Тошматов (77.Саиджон Абдужабборов, 75), 70.Жаҳонгир Абдумўминов,
Захира: 91.Зафар Сафаев, 10.Жасур Ҳакимов, 19.Эргаш Исмоилов, 21.Висол Магеррамов.

“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев (9.Илҳом Шомуродов, 75), 23.Шерзод Аъзамов, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдураҳимов (6.Азиз Ғаниев, 31), 31.Сайдулло Раҳматов, 20.Эркин Бойдуллаев, 21.Азамат Алланиёзов, 27.Ислом Рашидхонов (45.Бобур Абдухолиқов, 68).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Ильдар Маматказин, 19.Деян Больевич, 38.Дониёр Нарзуллаев, .

Огоҳлантиришлар: Сайдулло Раҳматов 45, Жаҳонгир Абдумўминов 45+3, Дониёр Одилов 56, Шуҳрат Муҳаммадиев 65, Дилмурод Каримов 65, Дилшод Раҳматуллаев 90+1.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика