Мессининг жаҳли чиқди. У клуб бошқарувида ўзгаришлар бўлишини хоҳламоқда
06 фев 2020 23:50
Янгиликлар
Мессининг жаҳли чиқди. У клуб бошқарувида ўзгаришлар бўлишини хоҳламоқда
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси бош мураббий ролида Хавини кўришни хоҳламоқда.
“El Chiringuito” телеканали аргентиналик футболчи собиқ жамоадоши қўл остида тўп тепишни хоҳлаётгани ҳақида маълум қилди.
Шунингдек, Месси “Барселона”нинг амалдаги президенти Хосеп Бартомеу истеъфога чиқишини кутмоқда. 32 ёшли футболчи клуб бошқарув тизими тубдан қайта ислоҳ қилиниши ва кейинги президент сайловида янги шахсларни кўришни хоҳламоқда.
Аввалроқ Месси ва клубнинг спорт директори Эрик Абидаль ўртасида жанжал келиб чиққани ҳақида хабар қилгандик. Маълум бўлишича, шундан кейин Бартомеу французни ўз хонасига чақиртирган ва якунда Абидаль билан ҳамкорликни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилган,
Фикрлар