Месси ва Суарес асосий таркибда майдонга тушган учрашувда “Интер Майами” мағлуб бўлди
23 янв 2024 09:10
Янгиликлар
Месси ва Суарес асосий таркибда майдонга тушган учрашувда “Интер Майами” мағлуб бўлди
“Интер Майами” навбатдаги ўртоқлик учрашувида “Даллас”га қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг учинчи дақиқасида Хесус Ферейра томонидан киритилган гол “Даллас”га ғалабани тақдим этди.
“Интер Майами” сафида учрашувнинг асосий таркибида Лионель Месси ва Луис Суарес ҳаракат қилди. Ҳар икки ҳужумчи 64-дақиқада захирага олинди.
Лионель Месси жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини “Ал Хилол”га қарши ўтказади. Учрашув 29 январга белгиланган.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар