Месси: "Мен Аргентина терма жамоасини бошқаришим ёки унга кимни чақиришни айтишим ёлғон"

Aslanov Jasurbek
8 ноя 2017, 18:40
Аргентина терма жамоаси билан Россияда бўлиб турган "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси миллий жамоада ҳақидаги миш-мишлар борасида фикр билдирди.

"Бу ёлғон. Терма жамоани бошқармайман ва ҳеч қачон таркибда кимни майдонга тушириш ёки миллий жамоага бирор футболчини чақириш ҳақида буюруқ бермаганман" - дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси 11 ноябрь куни Москвада Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TyC Sports