Месси француз тилини ўрганишда давом этмоқда
02 ноя 2022 19:51
Янгиликлар
Месси француз тилини ўрганишда давом этмоқда
Лионель Месси, афтидан, клубини ўзгартириш ҳақида ўйламаётган бўлса керак.
Манбанинг хабарига кўра, аргентиналик футболчи айни дамда француз тилини ўрганишни давом эттирмоқда. Хабарга кўра, Месси ҳатто баъзида фарзандлари билан француз тилида мулоқот қилмоқда.
Олдинроқ Лионель Месси Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмасдан ПСЖни тарк этишни истамаслиги ҳақида хабар берилганди. Ҳужумчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Унинг меҳнат шартномасида яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд.
2022/2023 йилги мавсумда Месси ПСЖ сафида барча турнирларда 17 ўйинда 12 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар