Месси бугун "Барселона" сафидаги 600-учрашувини ўтказиши мумкин
04 ноя 2017 11:42
Янгиликлар
Месси бугун "Барселона" сафидаги 600-учрашувини ўтказиши мумкин
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси бугун Каталония клуби сафидаги 600-ўйини майдонга тушиши мумкин.
Месси кўк-анорранглилар формасида ўтказган 599та учрашувида 523та гол уришга муваффақ бўлган. Уларнинг 361таси ЛаЛигада, 97таси Чемпионлар лигасида, 44таси Испания Кубогида, 13таси мамлакат Суперкубогида, 5таси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ва 3таси Европа Суперкубоги баҳсларида урилган.
"Барселона" сафида энг кўп ўйин ўтказиш борасида Лионель Месси учинчи ўринда. Рўйхатнинг энг юқори қисмида 767та ўйин билан Хави турибди. Иккинчи ўринда Андрес Иньеста (642та баҳс).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар