Месси “Барселона”нинг жамоавий машғулотларида қатнашмади

Eldor Akmurzayev
3 июн 2020, 20:15
Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манбага кўра, каталонияликлар сардори жароҳати йўқлигига қарамай, жамоавий машғулотларда қатнашмаган. Аргентиналик футболчи махсус индивидуал машқларни бажарган. Қайд этилишича, бу жароҳат билан боғлиқ эмас, унинг жисмоний ҳолати жойида. У олдин ҳам якка тартибда тайёргарлик кўрган, бу Мессининг машқ ўтказиш режаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати рестарти 11 июнга белгиланган. “Барселона” эса тур доирасидаги учрашувини 13 июнь куни сафарда “Мальорка”га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›