Месси "Барселона" билан шартномасини "1+1" кўришида 2023 йилга қадар узайтиради
17 июн 2020 17:15
Янгиликлар
Месси "Барселона" билан шартномасини "1+1" кўришида 2023 йилга қадар узайтиради
"Барселона" тез орада жамоа сардори Лионель Месси билан шартноманинг барча бандлари бўйича келишиб олади.
Битим 2023 йилга қадар мўлжалланади, аммо "1+1" кўринишида.
Аргентиналик футболчининг "кўк-анорранглилар" билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Шартнома тугашига бир йил қолганда 32 ёшли форвард келажаги борасида қарор чиқаради.
Мессининг "Барселона" билан тузган шартномасида ҳар мавсумнинг 10 июнь санасига қадар жамоадан кетиши мумкинлиги борасидаги банд бор.
Месси "Барса" академиясида 2000 йилдан бери шуғулланади, Лео бош жамоада 2003 йилдан бери ўйнаб келмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар