

Битим 2023 йилга қадар мўлжалланади, аммо "1+1" кўринишида.
Аргентиналик футболчининг "кўк-анорранглилар" билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Шартнома тугашига бир йил қолганда 32 ёшли форвард келажаги борасида қарор чиқаради.
Мессининг "Барселона" билан тузган шартномасида ҳар мавсумнинг 10 июнь санасига қадар жамоадан кетиши мумкинлиги борасидаги банд бор.
Месси "Барса" академиясида 2000 йилдан бери шуғулланади, Лео бош жамоада 2003 йилдан бери ўйнаб келмоқда.



