Меньян мундиални ўтказиб юбориши мумкин

Mirjalol Normatov
20 окт 2022, 00:30
"Милан" посбони Майк Меньян 2022 йилда майдонга тушмаслиги мумкин.

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, бугун посбон индивидуал машғулот ўтказган, бироқ бунда у оғриқ ҳис қилиб, машғулотни якунлай олмаган. 22 сентябрь куни дарвозабон Франция термаси таркибида Миллатлар лигаси доирасида Австрияга қарши ўйинда жароҳат олганди. Энди унинг сафга қайтиши 2023 йилда амалга ошиши кутилмоқда. Бундай ҳолатда унинг Қатарда бўладиган ЖЧда иштирок этмаслиги ойдинлашади.

Ушбу мавсумда Меньян А Сериянинг 7 ўйинида қатнашиб, 8 гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport