UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  0 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион эвро тўлашга тайёр  1 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  0 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  8 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  3 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  66

Мени ранжитган уч нарса Янгиликлар

Мени ранжитган уч нарса

Йилнинг "Энг яхшиларини тақдирлаш" маросимида Суперлига ва Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи алоҳида аниқлангани мантиқли деб биламан.

Чунки Суперлига бу - бир мусобақа. Табиийки йил якунида унинг энг яхши мураббийи бўлади. Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи дегани бу, албатта Суперлигани ютиши шарт дегани эмас. Балки Пролигани ютиб ҳам энг яхши бўлиш мумкин. Балки футзал, аёллар футболи ёки терма жамоаларда ишлаб ҳам. 

Муаммо шундаки, йил якунлари деганда кўз олдимиздан биринчи навбатда Суперлига кетмай қолади. Натижада бошқа футболларни унутиб қўямиз. Мисол учун йилнинг энг яхши футзалчиси, аёл футболчиси ва ёш футболчиси аниқланяпти. Лекин нима сабабдан энг яхши футзал мураббийи ёки аёллар мураббийи аниқланмаяпти деган савол юзага келади. 

Тақдирлашга келганда фақат Суперлига атрофида ўралашиб қолиш тўғри эмас, аксинча бошқа мусобақаларга нисбатан ҳурматсизлик ва аввало ПФЛнинг ўзи паст назар билан қарашини англатади. 

Хуллас кечаги тақдирлашда Шота Арвеладзе Суперлиганинг энг яхши мураббийи бўлди, Рўзиқул Бердиев эса Ўзбекистоннинг. Ва Бердиевнинг Ўзбекистонда энг яхши деб топилиши адолатдан. Бунда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Рўзи ака мана бир неча йилдирки қатор-қатор футболчиларни тарбиялаб келяпти. Яна ким шу ишни қиляпти деган савол ҳам туғилади. 

Мени фақат 3та нарса ранжитди. 1. Энг яхши футболчилар қаторида Жасур Яхшибоевнинг йўқлиги, 2. Энг яхши мураббийлар қаторида нима сабабдан Абрамовнинг борлиги ва 3. Энг яхши мураббийлар орасида "Турон" бош мураббийининг исми умуман тилга олинмагани.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика