Мбаппе ва Неймарнинг жароҳати жиддий эмас
21 ноя 2018 18:14
Янгиликлар
Мбаппе ва Неймарнинг жароҳати жиддий эмас
ПСЖ ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Неймар "Ливерпуль"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси ўйинидан олдин жароҳат олишди.
Неймар мушак жароҳати туфайли Бразилия - Камерун учрашувининг 8-дақиқасида алмаштирилди, Мбаппе эса Уругвайга қарши елкасини шикастлаб олди.
Франция терма жамоаси штабидагиларнинг фикрича, Мбаппе жароҳати жиддий эмас. Бугун у чуқурлаштирилган текширувдан ўтади.
Бу Неймарга ҳам тегишли. Бразилия терма жамоаси шифокори Родриго Ласмарнинг сўзларига кўра, жароҳат жиддий кўринмаяпти, аммо яқин кунлар ичида жароҳат назорат остида бўлади.
Бразилиялик агар жиддий жароҳатдан қутилиб қолса, "Ливерпуль"га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин.
Фикрлар