Майкл Кэррик ПСЖга йўқ деди
02 авг 2015 16:55
Янгиликлар
Майкл Кэррик ПСЖга йўқ деди
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Майкл Кэррик ПСЖга ўтишга рози бўлмади.
Парижликлар бош мураббийи Лоран Блан Кэррикнинг мухлиси ҳисобланади. «Олд Траффорд»да Бастиан Швайнштайгер ва Морган Шнайдерлен келганидан сўнг тажрибали футболчи клубдан кетишни истаб қолишига умид қилганди.
ESPN нашри хабарига кўра, ПСЖ 34 ёшли футболчи билан алоқага чиққан, бироқ у Парижга ўтишга рози бўлмади.
2015/16 йилги мавсум Кэррик учун «Юнайтед»даги 10-мавсумга айланади. Майкл 2006 йил «Тоттенхэм»дан «қизил иблислар» сафига кўчиб ўтганидан буён ўйнаб келмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
22:10
"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди 2
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар