UZ

Сўнгги янгиликлар

09:33Равшан Хайдаров: Таиланддаги мусобақадан ОЧга тайёргарлик кўриш учун фойдаланамиз  5 09:30«Ювентус» ёзда Бельерин ва Гайяни сотиб олмоқчи   0 09:15ЎФФ Кубоги мусобақасига қуръа ташланди  1 08:58Футзал. Осиё чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон Япония билан бир гуруҳда  3 08:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. Бешинчи ўрин учун ўйинда Эрматов видеоассистент бўлади  5 08:25Олий лига-2017. Энг кўп гол урган легионерлар  5 08:05«Хаддерсфилд» – «Челси». Мората майдонга тушмайди  3 07:52Италия. «Лацио» ўз уйида ютқазди, Иммобиле бу сафар антиқаҳрамон  0 07:48«Реал» ёзда Дибалани сотиб олмоқчи  8 03:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  9 02:31Баҳодир Насимов: «Ансан» билан яна бир йиллик шартномам бор, лекин...»  4 01:56Брендан Рожерс: “Манчини билан учрашишни сабрсизлик билан кутяпман”  1 01:21Унаи Эмери: “Реал”га муносиб қаршилик кўрсата оламиз”  17 00:47Салах – BBC талқини бўйича Африканинг энг яхши футболчиси!  3 00:24Лутфулла Тўраев: «Чемпионатимизда ўзгариш сезмадим»  16

Майда журналистнинг майда хаёли Янгиликлар

Майда журналистнинг майда хаёли

Менга арабча футбол ёқади. Биздаги шарҳловчилар арабларнинг постагини қоқадиган кунлардан бошлаб ёқади.

Қарашларим шундай, хатони ўзимдан қидиришни истайман, ўзгарларнинг эса ютуқларини ўзлаштиришни хоҳлайман. Чунки аниқ биламан, ҳар сафар арабларни сўз билан “савалаш” кўнглимгагина таскин бўлади, худди йиғлаётган ёш болачага хўрозқанд берганимиз каби.

Ўзимизникилар яхши ўйнаса, керакли зарбани вақтида берса, ўша араблар ўйинни ҳеч қачон чўзмаган. Бироқ ўзимиз уларга бизни мазаҳ қилиш имкониятини тақдим этиб қўярдик. Лекин нега хатони ўзимиздан изламасдик? Вақт тез ўтди. Ўзим футбол ичига кириб келдим ва кўряпманки, Саудия, БАА, Қатар каби замонавийликка интилаётган мамлакатлар ўша иллатларидан тийилиб бўлди. Ва табиийки, кўп жабҳаларда биздан ўзиб кетди.

Мен Аҳмад Ҳалил, Умар Абдулраҳмон, Али Мабҳут кабилар билан тенгдошман. Ўзим 89 бўлиб ўйнаган ўзбекистонликларни яхши таниган бўлсам-да, негадир Амирлик “олтин авлоди”га мухлис бўлиб келганман. Менга Исмоил Матар ёқади, Умар Харбинга қойил қоламан, Сами Ал-Жабирга ҳавас қилардим, Ёсир Ал-Қаҳтонийнинг голларидан роҳат олардим. Уларни исталганча санай оламиз барчамиз. Чунки бизда улардек ҳужумчилар, ижрочилар деярли чиқмай қўйди.

Ва мен кўраётган футболда ўзимиз вақт чўзишни ўргандик. Расво футбол билан Жаҳон Чемпионатини орзу қилишдан уялмадик. Саудия эса ўз кучи билан чиқа олади мундиалга, Қатар истаса дунёнинг сара термаларини Доҳага олиб келади, Амирликнинг мен айтган йигитлари Лондон Олимпиадасида ўйнаб қайтади. Биз уларни фақат бирёқлама кўрдик, ютуқларини кўришни истамадик. Ўша вақтларда биз улардан олдинда эдик. Араблар эса бизнинг Шацких-у Қосимовлардан бир нарса ўргангандек кўринади.

Ҳа, улар футболни эрмак учун ўйнайди. Лекин чиройли ўйнайди. Қисқа паслар, техника, тезлик борасида етишимиз қийин уларга. Биз жисмонан кучлимиз, ақлан теранроқмиз, аммо бундан фойдалана олаётганимиз йўқ. Улар футболни эрмак учун ўйнаганида шундай, йўқса билмадим ҳозир қаерда турган бўларди. Шунинг учун ҳам Умар Абдулраҳмонлар “Сити”-ю “Барселона” деб ўлиб қолмайди, “Ан-Наср”ида миллион топиб, кайфини суриб яшайверади.

Нима демоқчи эканимни сиз тушундингиз, биз рақибнинг кучсизлига ҳақида, улар бизнинг кучимиз ҳақида кўпроқ гапирди. Балки сизга Ироқ ёки Сурия футболчиларида ўша иллатлар қолгандек туюлар? Мен эса улардаги ирода, жасорат, ғурур ҳақида гапиришни кўпроқ истардим. Қаранг, Ироқдаги уруш 2003 йилда бошланганмиди? Мамлакат етакчиси Саддам Ҳусайн 2006 йил қатл қилиндими? 2007 йил эса ироқлик футболчилар Осиёни забт этди! Мен яхши кўрадиган Маҳмуд Аббос, Нашат Акром, Юнус Маҳмудлари билан. Ўша йили биз Рауф Инилеев билан Ироқни ютганмиз, аммо бизда чемпионлик руҳи уларники каби эмасди. Биз 1 та ўйинда зўрдирмиз, аммо бутун бир катта йўлда оқсоқланиб яшайверамиз.

Бугун-чи? Суриядаги аҳволни бутун дунё ёзади, уларда футболчилар ватанида тўп суришни фақат ва фақат орзу қилади. Аммо ўша Сурия биздан олдинроқда, тушуняпсизми? Бунда футболчилардаги маҳорат ёки тўкинлик эмас, бунинг бари дунёқараш, жасорат, ирода орқасидан қўлга киритиладиган ютуқлар. Улар мен жонимни бераман, ватан учун ўламан деб айтмайди, улар шунчаки жонини беради ва керак бўлса, ўлиб беради, тамом.

Биз-чи? Биз нима қиляпмиз? Биз Сурия билан ўйиндаги пенальтини муҳокама қиляпмиз, биз ўзимизни шу аҳволда мундиал учун лойиқ кўряпмиз, биз ўзимиз билан ўзимиз курашиб ётибмиз, бу мураббий яхши, буниси ёмон, бу футболчи бўлмайди, буниси яхши, деб. Корея кучсиз эди, нега ютмадинг, деб жар соляпмиз. Аммо кучсиз ҳолида ҳам мундиалга қандай қилиб бориш мумкинлиги ҳақида мушоҳада қилишни истамаяпмиз.

Майда муаммоларга ўралашиб қолган жамиятнинг ютуқлари ҳам майда бўлади, ўртоқлар. Ўсмир ва ёшларнинг ўхшамаган ютуқлари билан мақтаниб турайликчи, қаерга борар эканмиз...

Муаллиф : Diyor Imomxo‘jayev
Рейтинг: +95   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ЕЧЛ. 1/8 финалга қуръа ташланди "Реал" Парижга, "Барселона" Лондонга боради ЕЧЛ. 1/8 финалга қуръа ташланди "Реал" Парижга, "Барселона" Лондонга боради
Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчорак...  207
Манчестер дербисида "Сити" ғолиб бўлди ФОТОГАЛЕРЕЯ Манчестер дербисида "Сити" ғолиб бўлди ФОТОГАЛЕРЕЯ
АПЛ 16-туридан ўрин олган Манчестер дербиси бўлиб ўтди.   174
"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 1:2 "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 1:2
Англия премьер-лигасининг 16-туридан ўрин олган "Манчестер...  169
"Реал Мадрид" - "Севилья" 5:0 "Реал Мадрид" - "Севилья" 5:0
Испания чемпионатининг 15-туридан ўрин олган "Реал Мадрид"...  64
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг