"Машъал"га кубок йўқми?
14 ноя 2019 11:13
Янгиликлар
Муборакнинг "Машъал" клуби икки тур олдин биринчи ўринни олиши аниқ бўлганди. Кеча сўнгги турда "Машъал" Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу баҳсдан кейин "Машъал" клубининг телеграмдаги расмий каналида қуйидаги ёзув пайдо бўлди.
Хўш ПФЛ регламентида бу борада нима дейилган?
10-модда
"Мусобақа ғолибларини тақдирлаш"
10.6 “А” ва “В” Про-лигаларида биринчи ўринни эгаллаган клубларга “Про-лига жамоалари ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон биринчилиги ғолиби” соврини берилади. Клуб аъзолари диплом билан тақдирланади.
10.7 Агар “A” ва “B” Про-Лигалари ғолиблари муддатдан олдин аниқланса, ғолибни аниқлаб берадиган учрашув якунида тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
10.8 “А” Про-лиганинг Ўзбекистон биринчилигида иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган клублари ЎзПФЛ дипломлари билан тақдирланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум "Андижон" клуби қуйи лигада чемпион бўлган эди. "Бургутлар" ҳам чемпионат тугашига битта тур қолганида ўз майдонларида "Истиқлол"ни мағлуб этгач, биринчи ўринни нақд қилган эди. Ўша учрашувдан сўнг ПФЛ вакиллари "Андижон"ни махсус кубок билан тақдирлашган эди. Бу йил эса...

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар