UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  1 19:05Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  27 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  6 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  5 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  4 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  13 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  12 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1

"Машъал": Ўзбекнинг Миржалоли бор! Янгиликлар

"Машъал": Ўзбекнинг Миржалоли бор!

Бугун ўзбек футболининг тирик афсонаси Миржалол Қўшоқович 45 ёшни қарши олмоқда.

Бу инсонни нафақат футболга ихлосманд инсонлар балки бутун ўзбек ахли фахр билан тилга олади.

Футболимизда ўз ўрни, ўз салохиятига эга бўлган бундай инсон номини ўз фарзандига хавас билан қўйган ота-оналар сон саноқсиздир. Жумладан "Машъал" клуби футбол мактабида 3 нафар Миржалол Қосимов номли футболчилар тарбияланмоқда. Буларнинг қай биридан сўраманг барчаси биринчи навбатда футболимиз афсонасини эсга олади. Умуман олганда футбол ёшларининг энг севимли рақами "4" учун,  хали хамон футболчилар ўртасида жиддий тортишувларнинг бўлиши,  бу қандай шараф эканлигини англатиб туради.

2005 ЙИЛ
Ортда қолган мавсумнинг сўнгги ойи нафақат қашқадарёликлар, балки ўзбекистонлик мухлислар учун ҳам шов-шувли воқеаларни туҳфа этди. Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони, ёшлар ўртасида Европа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, Ўзбекистоннинг бир неча марта энг яхши футболчиси, бир сўз билан айтганда, ўзбек футболи юлдузи Миржалол Қосимовнинг «Машъал»га ўтиши борасидаги гап-сўзларга бошида биров ишонмади. Янги йилга яқин эса шов-шув ҳақиқатга айланди – Миржалол «Машъал» да ўйновчи-мураббий сифатида фаолият кўрсата бошлади.
Бутун мавсумни учинчи ўринда ўтказган муборакликлар яқин таъқибчиси «Трактор»ни ўн очкога ортда қолдирган ҳолда ўз тарихларида илк бор бронза медалига эгалик қилишди ва Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

"Машъал" ПФК Миржалол Қўшоқовични бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этади.

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган мураббий, Шуҳрат медали соҳиби, Ўзбекистон ифтихори, Фидокорона хизматлари учун орденлари сохиби бўлган инсонга узоқ умр, сихат-саломатлик тилаб қоламиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика