UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  6 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  1 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  4 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  1 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3

“Машъал” - “Навбаҳор”: Муборакда мезбонлар гол уришадими? Янгиликлар

“Машъал” - “Навбаҳор”: Муборакда мезбонлар гол уришадими?

Муборакда бўладиган “Машъал” ва “Навбаҳор” ўртасидаги баҳс ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
Бу айниқса мезбонлар учун жуда муҳим. Албатта, “Машъал”ни ғалабадан бошқаси асло қониқтирмайди, аммо уч очкони қўлга киритиш учун аввало гол уриш керак бўлади. Бундай дейишимизнинг боиси “Машъал” ҳозирча уйдаги беллашувларда тўп кирита олганича йўқ.

Александр Хомяков шогирдлари уйда тўрт учрашувда майдонга тушиб, шундан учтасида мағлуб бўлишди ва бир марта дуранг ўйнашди. Жамоа “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва “Локомотив”дан енгилган бўлса, “Олмалиқ” билан баҳсда ҳисоб очилмади. “Машъал” раҳбарияти ва мураббийлар уйдаги голсиз серияни кучли жамоалар рақиб бўлгани билан изоҳлашди, аммо бугунги рақиб бизнингча унчалик жиддий эмас.

“Навбаҳор”га келадиган бўлсак, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари сафарда бешта ўйин ўтказиб, бир бор зафар қучишди ва тўрт марта мағлуб бўлишди. Бугунги баҳс жамоанинг сафардаги кетма-кет учинчи ўйини бўлади. Бунгача бўлган иккита беллашувда “Навбаҳор” мағлубиятга учради. “Машъал” ўз майдонида ҳали тўп кирита олмаган бўлса, “Навбаҳор” сафарда 10та гол ўтказиб юборди ва сафардаги баҳсларда гол ўтказиш бўйича “Динамо” билан бир хил кўрсаткичга эга. Бундан кўриниб турибдики, “Навбаҳор” ҳимоясида қандайдир муаммолар бор.

Турнир жадвалида ҳар икки жамоа ёнма-ён ўринларда бормоқда. Очколар бир хил - 13тадан. Фақат тўплар нисбатига кўра “Навбаҳор” еттинчи, “Машъал” эса саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика