UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 23:02ЕЧЛ старт олмоқда! "Реал Мадрид" - "Марсель". Таркиблар аниқ!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:03"Атлетик" — "Арсенал". Таркиблар маълум  20 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  8 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

«Машъал»: 13 йиллик анъана давом этади Янгиликлар

«Машъал»: 13 йиллик анъана давом этади

Теглар :  МашъалНавбаҳор
Олий Лига 20 турида «Машъал» жамоаси ўз майдонида ўн уч йиллик анъанани давом эттирган ҳолда «Навбаҳор» жамоаси устидан 2-1 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашув тенг курашлар остида кечди. Ўйинда ҳар иккала жамоа футболчилари ўзларини аяб ўтиришмади. Ўйиннинг 23 дақиқасида Никита Павленко чап қанотдан тўпни шериклари томон оширди. Тўп меҳмонлар ярим ҳимоячиси Аъзамжон Алиевнинг қўлига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва ҳакам иккиланмасдан пенальти белгилади.11 метрлик жарима тўпини Шаҳзод Шайманов аниқ амалга оширди 1-0.

Наманганлик футболчилар орадан беш дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштиришди. Ушбу вазиятда Азизбек Турғунбоев бурчак тўпини амалга оширди ва Неманя Ёванович боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди 1-1. Биринчи бўлимнинг қолган вақти давомида ҳар икки жамоада ҳам ҳисобни ўзгартириш имкониятлари юзага келган бўлсада, 1:1 ҳисоби танаффусга қадар ўзгаришсиз қолди.

Иккинчи бўлимни «Газчилар» янада ҳужумкорлик билан бошлади. Учрашувнинг 59- дақисида Мубораклик муҳлислар ёқимтойи ва жамоа юрагига айланиб бораётган Зафар Тўраев ўзининг алдамчи ҳаракати ва маҳорати евазига икки ҳимоячи ва дарвозабон Асилбек Амановни ҳам алдаб бўш қолган дарвозага йўллаб ҳисобни 2-1 етказди. Голдан руҳланган «Машъал»чилар яна ҳужумкорликни кучайтирди. Сўнги дақиқаларда бир неча бор қулай вазиятлардан унумли фойдаланганларида ҳисоб янада йирик кўриниш олиши мумкин эди. Шундай бўлсада Мубораклик футболчилар ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда ўз майдонида 2-1 ҳисобида қалабага эришди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика