

Бу бразилиялик ҳимоячи Марсело учун “Реал” сафидаги 350-ғалаба бўлди.
32 ёшли футболчи бунинг учун 509 та ўйинда иштирок этди. Ғалабалар тақсимоти эса қуйидагича:
- Ла Лигада — 248
- Чемпионлар Лигасида — 65
- Испания Кубогида — 22
- Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида — 8
- Испания Суперкубогида — 4
- Европа Суперкубогида — 3
Маълумот учун, Марсело “Реал” сафида 14-мавсумини ўтказмоқда.



