“Марсель” президенти Роналдунинг эҳтимолий трансфери ҳақида: “Бундан йироқмиз. Бизга жамоавий ўйинчилар керак”
21 окт 2022 09:15
Янгиликлар
“Марсель” президенти Роналдунинг эҳтимолий трансфери ҳақида: “Бундан йироқмиз. Бизга жамоавий ўйинчилар керак”
“Марсель” раҳбари Пабло Лонгория “Манчестер Юнайтед” форварди Криштиану Роналдунинг трансфери ҳақидаги гап-сўзларни рад қилди.
“Бизни доимо ҳикояларга қўшиб қўйишади. Футболда эса барчаси жуда аниқ: ўз имкониятингиз даражасида, иқтисодий мувозанатни сақлаган ҳолда яшайсиз. Энг яхшисига интилиш, жамоани кучайтиришга ҳаракат қилиш, шу билан бирга молиявий барқарорликни сақлаш керак. Буни эса 2022 йилда қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ.
Демак, менинг жавобим: бундан узоқмиз. Қолаверса, бизга кўпроқ жамоа ҳақида ўйлайдиган футболчилар керак”, дейди президент.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар