Марокаш Жазоирдан формасининг дизайнини ўзгартиришни талаб қилмоқда
30 сен 2022 22:03
Янгиликлар
Марокаш Жазоирдан формасининг дизайнини ўзгартиришни талаб қилмоқда
Марокаш маданият вазирлиги Adidas компаниясини Жазоир футбол жамоаси учун янги либосларида Марокаш маданиятини ўзлаштирганликда айблади.
Таъкидланишича, дизайн Жазоирдаги Мечоуар саройидан илҳомланган тарзда яратилган.
Вазирлик адвокатининг таъкидлашича, геометрик кўк, ҳаворанг ва сариқ рангларни жамлаган дизайн Марокаш мозаикаларида кенг тарқалган зеллиге деб номланган нақш ҳисобланади.
Адвокат Мурад Элажути Facebook саҳифасида Марокаш Маданият вазирлиги номидан Адидасга қонуний огоҳлантириш берганини ёзди.
Компаниянинг бош ижрочи директори Каспер Рорстедга йўллаган мактубида жаноб Элажути янги дизайн "Марокаш маданий меросининг бир шаклини ўзлаштириш ва ундан контекстдан ташқарида фойдаланишга уриниш" эканлигини айтди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар