Финалнинг энг можароли лаҳзасида Мане жамоадошларига нима деб гапиргани маълум бўлди
20 янв 13:21
Янгиликлар
Финалнинг энг можароли лаҳзасида Мане жамоадошларига нима деб гапиргани маълум бўлди
Сенегал дарвозасига баҳсли пенальти белгиланганидан сўнг жамоа бош мураббийи Пап Тиав норозилик сифатида футболчиларни майдондан олиб чиқиб кетди. Шу кескин лаҳзада ташаббусни айнан Мане қўлига олди: терма жамоа етакчиси жамоадошларига ҳиссиёт билан мурожаат қилиб, уларни ўйинга қайтишга кўндирди.
Тажрибали ўйинчининг сўзлари ҳал қилувчи аҳамият касб этди: сенегалликлар ўйинни давом эттирди, Марокаш футболчиси Браим Диас эса 11 метрли зарбадан унумли фойдалана олмади — у "паненка" усулини танлади, аммо тўп тўғридан-тўғри дарвозабон Эдуар Менди қўлига бориб тушди.
"Foot Mercato"нинг аниқлик киритишича, ўша пайтда Мане шундай деган:
"Биз эркаклардек ўйнаймиз!"
Омад эса қўшимча вақтда кулиб боқди: Папа Гейенинг аниқ зарбаси Сенегалга ғалабани олиб келди. Бу муваффақият Сенегал терма жамоасига ўз тарихида иккинчи бор Африка қитъаси чемпиони унвонини қўлга киритиш имконини берди. Ушбу финал эса мусобақа тарихидаги энг ҳиссиётли ва кескин баҳслардан бири сифатида абадий эсда қолади.
Аввалроқ Мане Сенегал терма жамоасидан кетганини тасдиқлаган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Фикрлар