UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  0 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  1 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  7 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  8 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  11 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  17 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  21 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  12

Марко Матерацци бир умр эсдан чиқармайдиган оқшом Янгиликлар

Марко Матерацци бир умр эсдан чиқармайдиган оқшом

Италиялик ҳимоячини кўпчилик фақатгина ЖЧ финалида Зидан билан бўлган вазият туфайли ёдга олади.

Лекин у яхши ҳимоячи ва намунали ота эканлигини ким билади, кимлар эса йўқ.

"Ўғлим Давиде жуда ақлли бола ва қувонарлиси, ўз фикрига эга. У атрофдагиларнинг муносабатига қараб эмас, ўзи тўғри деб билган ишни маъқул кўради. Аммо бир марта у бироз ошириб юборган вазият ҳам бўлган.   

Дерби остонасида тургандик. Жамоа Пинетинда доимги вақт 19:00да йиғилади.  

- Давиде, мен билан борасанми? 

- Ҳа, дада. 

У кийимларини алмаштириш учун хонасига кириб кетти. Мен эса чиқиш эшиги олдида кутиб турардим. Бир пайт... Унинг эгнида 23 рақам туширилган "Милан" либоси, елкасида "Матерацци" фамилияси. Амброзини ўғлимнинг "Милан"га мухлислик қила бошлаганини билиб, мен билан хазиллашиш ниятида унга шу футболкани совға қилган экан. 

- Йўқ, Давиде, айнан бугун бу футболкада кўчага чиқиб бўлмайди.
- Йўқ дада. Уни ечмай?! Кетақолайлик...

Давиде олти ярим ёшда эди. 

Ўша куни биз Милан бўйлаб уч соат сайр қилдик. Эртага дерби деган куни ўғлим "Милан" футболкасида... Ўшанда бу нафақат азалий рақиблар дербиси, балки Скудетто учун ҳақиқий кураш кечаётган кун ҳам эди. Менинг ўша кундаги ахволимни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Одатда унча-мунчага қизариб, уялиб юрмайман ва бу ҳолга тушишим ҳам жуда қийин. Лекин ўша оқшом мен "ёнганман". Ўнлаб инсонларнинг нигоҳи менга қаратилганди ва барча бир сўзни такрорларди: "Матераццининг "томи кетиб қолибди".  

Бунга жавобан нима дейишни билмай, шунчаки елка қисиб қўярдим…. 

Лекин бундан ҳеч ҳам афсусланмайман. Чунки ўғлимнинг қарори, унинг мустақил фикрлай олиши ҳамда атрофдагиларнинг гапи билан яшамаслиги мен учун муҳим" - Марко Матерацци.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика