UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  2 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  2 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  4 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  18 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  4 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1

Марко Колакович: "Бакаевдан кўп яхши жиҳатларни ўргандик" Янгиликлар

Марко Колакович: "Бакаевдан кўп яхши жиҳатларни ўргандик"

"Сўғдиёна" клуби ҳимоячи Марко Колакович билан янги шартнома имзолади.

Клуб ушбу хабарни расман тасдиқлаганидан кейин Марконинг келишувни узайтиргани борасида фикрларига қулоқ тутдик. 

"Ҳа, клуб билан шартномам муддатини узайтирдим. Икки томоннинг ўзаро келишувига кўра, бу амалга ошди. Кеча клуб билан 2023 йилнинг декабрига қадар шартнома имзоладим. 

Албатта, бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлди, лекин мен "Сўғдиёна"да уч мавсумни муваффақиятли ўтказдим. Шу сабабли яна жамоада қолиш таклифига розилик билдирдим. 

Улуғбек Бакаевнинг истеъфоси? Ўйлайманки, у "Сўғдиёна"ни юқори савияга кўтарди. Клубни янада ўсишига кўп хизмат қилди. Унинг қўл остида тўп тепган футболчилар ундан кўп яхши жиҳатларни ўрганди. Умуман олганда, Бакаев ҳақида кўп гапириш мумкин. 

Янги мавсумда ҳам катта мақсадларни қўйганмиз. 2022 йилда эриша олмаган натижаларимизга кейинги йилда эришмоқчимиз. Раҳбарият ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Аниқ мақсадлар ҳақида мавсум бошланган вақтда яна гаплашамиз", – дея сўзини якунлади Марко Колакович.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика