UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49Германия Бундеслигасининг энг яхши футболчиси маълум бўлди  1 21:25Суперлига. "Бунёдкор" - "Локомотив" 3:2. Highlights  0 21:02Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  27 20:48Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 20:21Тюрам чемпионликни нишонлаётган ўғлига шапалоқ туширди  3 20:04Эронлик собиқ ҳакам унга қандай қилиб пора таклиф қилинганини фош қилди  0 19:46Франция президенти Пересдан Мбаппени Олимпиадага қўйиб юборишни сўрайди  0 19:24Англиянинг Евро-2024 учун кенгайтирилган таркиби маълум  3 18:59Криштиану Роналду, Пепе ва Бруну — Португалиянинг ЕВРО учун таркиби эълон қилинди  9 18:18Моуриньо ёки Аллегри "Ал Иттиход" бош мураббийига айланиши мумкин  1 17:57Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  11 17:36Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"  3 17:15Шошмай туринг, Де Зербини кейинги манзили Мюнхен эмас, Турин бўлиши мумкин  4 16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  12 16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2

Марказий Осиё. Қозоғистон кубогида чорак финал иштирокчилари маълум бўлди; "Истиқлол" йирик, "Абдиш-Ата" ва "Аркадағ" ўта йирик ғалабага эришди Янгиликлар

Марказий Осиё. Қозоғистон кубогида чорак финал иштирокчилари маълум бўлди; "Истиқлол" йирик, "Абдиш-Ата" ва "Аркадағ" ўта йирик ғалабага эришди

Марказий Осиё минтақасида ўтказилаётган чемпионатлар тўғрисида маълумот беришда давом этамиз.

Қозоғистон

13–14 апрель кунлари Қозоғистон кубогининг 1/8 финал учрашувлари ўтказилди.

Таркибида ўзбекистонлик ҳимоячи Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп тепаётган "Қайрат" клуби "Турон" дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Йўлдошев асосий таркибда майдонга тушди ва 74-дақиқада захирага олинди.

Ўзбекистонлик яна икки нафар футболчи Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп тепаётган "Ордабаси" клуби эса Биринчи лигада иштирок этаётган "Тараз" майдонида 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Жасур Яхшибоев учрашувни асосий таркида бошлаган бўлса, иккинчи тайм бошида унинг ўрнига Шаҳбоз Умаров майдонга туширилди.

"Атирау" — SD Family 6:0

Голлар: Барбоса, 29 (1:0), Фазулло Олимзода, 33 (2:0), Педро Эуженио, 45+1 (3:0), Барбоса, 64 (4:0), Никита Степанов, 83 (5:0), Педро Эуженио, 87 пенальти (6:0)

Амалга оширилмаган пенальти: Султан Сағнаев (SD Family), 63

"Қайсар" — "Тобил" 0:3

Голлар: Аҳмад Ал Мессауди, 27 (0:1), Радослав Цонев, 60 (0:2), Аҳмад Ал Мессауди, 84 (0:3)

Амалга оширилмаган пенальти: Дмитрий Бородин ("Қайсар"), 45+1

"Женгис" — "Астана" 0:1

Гол: Рамазан Керимов, 5(0:1)

"Қайрат" — "Турон" 3:0

Голлар: Элдер Сантана, 29 (1:0), Лука Гадрани, 40 (2:0), Еркебулан Сейдахмет, 90+4 пенальти (3:0)

"Онтустик" — "Қизилжар" 1:2

Голлар: Диас Донбай, 27 (1:0), Меди Хасейн, 69 (1:1), Рубен Бриджиду, 71 (1:2)

Четлатиш: Жавланбек Бабаназаров ("Онтустик"), 80

"Тараз" — "Ордабаси" 0:2

Голлар: Режиналдо, 36 (0:1), Еркебулан Тунғишбаев, 37 (0:2)

"Ақтўбе" — "Жетису" 1:0

Гол: Дмитрий Бессмертный, 44 (1:0)

Четлатиш: Антон Шрамченко ("Жетису"), 85

"Елимай" — "Шахтер" 2:1

Голлар: Шина, 50 (1:0), Дмитрий Бачек, 73 (1:1), Иван Свиридов, 87 (2:1)

Чорак финал жуфтликлари:

"Тобил" — "Астана"

"Атирау" — "Қайрат"

"Ордабаси" — "Ақтўбе"

"Елимай" — "Қизилжар"

1/4 финал беллашувлари 8 май куни бўлиб ўтади.

Тожикистон

Тожикистон чемпионатида 12–14 апрель кунлари 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Хўжанд" — "Ҳосилот" 1:3

"Кўктош" — "Регар-ТадАЗ" 0:0

"Эсхата" — "КМБА" 0:3

"Вахш" — "Истиқлол" 0:3

"Истаравшан" — "Барқчи" 1:1

"Равшан" — "Панчшер" 2:0

Турнир жадвалида "Истиқлол", КМБА (собиқ ЦСКА) ва "Ҳосилот" 6 очкодан жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда.

Тўпурарлар жадвалида биратўла олти нафар футболчи иккитадан тўп киритган ҳолда етакчилик қилмоқда.

Навбатдаги тур баҳслари 19–21 апрель кунлари ўтказилади.

Қирғиз Республикаси

Қирғиз Республикаси чемпионатида 3-тур беллашувлари ортда қолди. Тур доирасида қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Дордой" — "ОшМУ-Алдиер" 4:0

"Кирғизалтин" — "Абдиш-Ата" 0:5

"Алай" — "Талант" 0:0

"Алга" — "Мурас Юнайтед" 1:3

"Нефтчи" — "Илбирс" 3:2

Турнир жадвалида 9 очко жамғарган "Абдиш-Ата" пешқадамлик қилмоқда. 7 очкога эга "Дордой" яқин таъқибчи ҳисобланади.

Кеча 4-учрашувлари старт олди. Тур натижалари ҳақида навбатдаги тур шарҳида маълумот бериб ўтамиз.

Туркманистон

Туркманистон чемпионатида 7-тур ўйинлари ортда қолди. Тур доирасида қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Ашхобод” – “Небитчи” – 1:2

Голлар: 60 Хўжаназар Гурбанов (“Ашхобод”) – 25 (п.), 80 Арсланмурод Назгилижов (“Небитчи”)

“Копетдаг” – “Алтин Асир” – 0:3

Голлар: 6, 79 Мурат Аннаев, 14 Вахит Оразсахедов (“Алтин Асир”)

“Энергетик” – “Аркадағ” – 0:7

Голлар: 37 (п.), 58 Дидар Дурдиев, 45, 70 Шаназар Тиркишов, 48 Илья Тамуркин, 49 Велмурад Баллаков, 83 Алтимурад Аннадурдиев (“Аркадағ”)

“Марв” – “Шагадам” – 2:0

Голлар: 39 Шазада Башимов, 83 Шохрат Овмадов (“Марв”)

Навбатдаги тур ўйинлари 17 апрель куни ўтказилади.

Турнир жадвали

Жамоа номиЎйинлар сониҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
1"Аркадағ"660032-218
2"Алтин Асир"640210-612
3"Аҳал"64029-612
4"Шагадам"740310-712
5"Марв"64026-312
6"Ашхобод"72146-137
7"Небитчи"62045-116
8"Копетдаг"60243-152
9"Энергетик"60151-191


8-тур

“Аҳал” – “Ашхобод”

“Небитчи” – “Копетдаг”

“Аркадағ” – “Марв”

“Алтин Асир” – “Энергетик”


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
16 апр 02:54:17
Xxx
Liverol Motor Oil фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу Орқадоғ хамма рақибларининг орқасини доғ қилиб чиқяптими дейман? Қайдан чиқди бундай ута даражада кучли жамоа?
Номидан сезмаябсизми кимни клуби эканлигини. Рақиблари гол урушгаям қўрқиб ўтиради бу жамоага. Тезроқ хохлаганча гол уриб ўйин тугасин деб. Чемпионатдаям бирорта очко йўқотмайди, тезроқ халқаро майдонга чиқсак кўрамиз кучини.
   
16 апр 08:30:16
Jasur/barsa
Turkmaniston chempionatiga qarab turib, "Oʻzimizniki ming marta yaxshi ekan" deb oʻylab qoladi odam.
   
16 апр 07:35:29
Тож
Аргадагни рақибларини оёғи қалтириб турса керак.
   
16 апр 01:48:07
Liverol Motor Oil
Бу Орқадоғ хамма рақибларининг орқасини доғ қилиб чиқяптими дейман?
Қайдан чиқди бундай ута даражада кучли жамоа?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика