Марио Фернандес "Интернасьонал" билан шартномани бекор қилди
21 апр 2023 15:43
Янгиликлар
Марио Фернандес "Интернасьонал" билан шартномани бекор қилди
Ҳимоячи Марио Фернандес шахсий сабабларга кўра, "Интернасьонал" билан келишувни бекор қилди.
Трансфер ҳуқуқи ЦСКАга тегишли футболчи январь ойидан бери ижарада тўп тепаётганди. Келишув 31 декабргача амал қилиши кўз тутилганди. Бироқ Россия терма жамоаси футболчиси шахсий сабабларга кўра Бразилия клубидаги фаолиятини якунлашига тўғри келди.
Бразилия клуби келишувга мувофиқ, компенсация пулини олади.
Фикрлар