

Миланликлар ўнг қанот ҳимоясини мустаҳкамламоқчи ва улар “Валенсия” ҳимоячиси Жоау Канселунини қўлга кирита олмади, футболчи “Ювентус”га ўтиб кетди. Италияликлар учун асосий трансфер нишони — “Атлетико” ҳимоячиси Шиме Врсалько бўлиб турибди. Аммо ушбу трансфер амалга ошмаса, “Интер” Марио Фернандесни сотиб олиши мумкин.



