UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:48EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:20Максим Шацких: “Биз рекорд сари боряпмиз”  5 08:15ОЧЛ-2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон" 0:0  2 07:53Sofascore. Ўсмирларимиз кечаги супер ғалабадан сўнг неча баҳога лойиқ кўрилдилар?  5 07:28ОЧЛ 2. "Ал Насср"да йирик ғалаба, Ашурматов энг зўрлардан бири бўлган баҳсда "Истиқлол" дуранг ўйнади ва қўшниларимизда мағлубият  0 03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  56 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  13 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  3 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  2 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  3 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  9 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  2

Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди" Янгиликлар

Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"

Манише Жоау Феликсни футболдаги лойиҳа деб атади.

25 ёшли ярим ҳимоячи ушбу ёзда "Челси"дан "Ал Насср"га ўтди.


"Мен португал матбуоти билан бир хил гапираётган Марио Суарес ва Саулнинг айтган гапларга тўлиқ қўшиламан. Жоау Феликс футбол лойиҳаси бўлиб қолди, у ҳеч қачон унинг доирасидан ташқарига чиқмади. Беш-олти йил ичида ҳеч қандай силжиш бўлмади.

Мен кимнингдир ҳаётий ёки фаолиятидаги қарорларни танқид қилмоқчи эмасман. Мен ҳам қарорлар қилганман - баъзилари муваффақиятли, баъзилари эса йўқ. Унинг Саудия Арабистонига кетишини қораламайман. Аммо, шуни айтишим мумкинки, у 25 ёшида энг юқори даражадаги карьерасини унутиб қўйиши мумкин. Саудия Арабистони лигаси Европанинг топ-5 лигалари даражасига ета олмайди.

Футболчи оила ҳақида ўйлаши мумкинлигини тушунаман ва у 2027 йилда эркин агентга айланади, лекин у аллақачон беш-олтита жамоада ўйнаган, етти-саккизта мураббий билан ишлаган - ва ҳамманинг фикри бир хил: у лойиҳа бўлиб қолди.

Биз беш йилдан бери Жоау Феликснинг истеъдоди ҳақида гапирамиз ва шу билан ҳаммаси тугайди. Истеъдоднинг ўзи камлик қилади. Ўйинчи ўзини қурбон қилишга, бор кучини беришга тайёр бўлиши керак... Пулни ҳамма топмоқда, кимдир кўпроқ, кимдир камроқ. Аммо, карьерангни якунлаб, совринларингга қараганингда... Жоауда фақат битта - "Атлетико" билан Испания чемпионлиги бор ва у унда доим ҳам асосий бўлмаган.

Мен доим айтаман: Жоау Феликснинг уйида Жорже Мендешнинг ҳайкали бўлиши керак. У бундай буюк клубларда шунча имкониятларга эга бўлган дунёдаги ягона футболчи - ва ҳеч бирида мустаҳкам ўрнашиб ололмади, ҳеч бирида ўйиндан завқ ололмади. У билан бирга ўйнаган барча футболчилар бир гапни айтишади: у жамоа учун ўзини қурбон қилмайди, ишлашни истамайди, ўзини футболга бағишлашни хоҳламайди. Ижтимоий тармоқлар чиройли, лекин майдонда фарқни кўрсатиш керак. У эса ҳеч қайси клубда бундай қилмаган", - деди "Атлетико" ва "Порту" собиқ ярим ҳимоячиси.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика