UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04«Реал Мадрид» — «Боруссия» учрашувининг «Мan of the match» соҳиби ким бўлди?  4 07:38Суперлига. Бугун «Бобур Арена»да супер ўйин бор  1 02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  3 02:23"Реал" қачон "Аталанта"га қарши Европа Суперкубоги учун курашади?  16 02:09"Реал Мадрид" 15-бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди — бу мутлақ рекорд!  30 01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  181 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  8 23:48Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди  7 23:14Виталий Левченко: "Ҳужумчиларимиз кўп гол уришни бошлаб юборишди. Кубокдаги рақибимиз анча жиддий"  14 23:13"Боруссия" — "Реал". Таркиблар маълум  9 22:45"Персеполис" — Эрон чемпиони! Жамоа сўнгги ўйиннинг 85-дақиқасида гол уриб мусобақа ғолибига айланди  5 22:24"Нефтчи" жорий мавсум бу кўрсаткични илк бор қайд этди  4 22:05Эшитдик-да! "Ланс"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2

Манчини: "Испанияга қарши ўйин Бельгия билан бўлган учрашув каби ўтади" Янгиликлар

Манчини: "Испанияга қарши ўйин Бельгия билан бўлган учрашув каби ўтади"

Италия бош мураббийи Роберто Манчини Евро-2020 ярим финалида Испанияга қарши ўйиндан кутаётганлари билан ўртоқлашди.

"Бир гуруҳ футболчилар билан шунча вақтни ўтказиш осон эмас. Аммо футболчилар, мураббийлар ва қолган ходимларнинг ўзаро муносабатлари жуда яхши. Барчамиз яхши ишлаяпмиз ва сешанба оқшомида энг яхши ўйинимизни кўрсатишни хоҳлаймиз. Учрашувлар олдидан асабийлашмаяпман, чунки тайёргарлик кўриш ва тажрибалар ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган барча хатоларни бартараф этиш керак ва сиз бу жараёнга тўлиқ сингиб кетасиз. Аммо дастлабки голни уриш ҳақида гап кетганда, албатта, асабийлашиш бор ҳолат. Бельгияга қараганда Испания билан ўйнаш осонроқ бўладими? Ўйлашимча, худди бельгияликларга қарши ўйин каби қийин бўлади. Фарқи шундаки, улар турлича футбол намойиш этадиган икки хил жамоа. Шундай қилиб, Испания биз учун кўплаб муаммоларни туғдириши мумкинлигини англаб, бошқача тайёргарлик кўришимиз керак. Сешанба оқшомида воқеалар қандай бўлишини билмайман, аммо бу бизнинг қобилиятимизни синовдан ўтказадиган ўйин бўлади. Испания ақл бовар қилмайдиган жамоа, улар буни йиллар давомида исботлаб келмоқдалар. Айрим позицияларини ёш футболчилар эгаллагани муҳим эмас. Уларда ҳанузгача ажойиб жамоа ва жуда қобилиятли мураббий бор", — дейди Манчини.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика