"Манчестер Юнайтед" спорт директори лавозимига Мончи ёки Паратичини таклиф қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
14 авг 2018, 13:10
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти клубда спорт директорлиги лавозимини жорий қилмоқчи.

Айни дамда МЮ трансферлар сиёсати асосан ижрочи директор Эд Вудворд орқали амалга оширилади, бироқ клуб ушбу иш учун спорт директорини ёлламоқчи.

Маълумотларга кўра, "қизил иблислар"нинг асосий мақсади - Рамон Мончи ("Рома") ва Фабио Паратичи ("Ювентус"). Бироқ уларни қўлга киритиш жуда қийин.

МЮ яна икки вариант - Эдвин ван дер Сар ("Аякс") ва Доменико Тети ("Новара") номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Independent

Сўнгги янгиликлар

Барча ›