"Манчестер Юнайтед" Кавани кетишини тасдиқлади
23 май 2022 22:16
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Кавани кетишини тасдиқлади
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Кавани жамоани эркин агент сифатида тарк этади. Бу ҳақда инглиз клуби расмий сайти орқали эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Кавани "Манчестер Юнайтед"га 2020 йилнинг ёзида Франциянинг ПСЖ клубидан ўтганди. Уругвайлик ҳужумчи дебют мавсумида жамоа сафида барча мусобақаларда 17 та гол урди ва жамоасига Европа лигаси финалига чиқишга ёрдам берди, манкунианликлар ўшанда Испаниянинг "Вильярреал"ига пенальтилар сериясида мағлуб бўлишди.
Кавани фаолиятини аввал тўп сурган "Палермо", "Наполи" ёки Жанубий Америкада давом эттириши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар