"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли тарбияланувчиси билан профессионал шартнома имзолади
14 дек 2017 11:59
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли тарбияланувчиси билан профессионал шартнома имзолади
"Манчестер Юнайтед" расмий сайтининг хабар беришича, клуб академиясининг ёрқин иқтидорларидан бири Анхел Гомес ўзининг биринчи профессионал шартномасини имзолаган.
Гомес МЮга 6 ёшида келган ва академиядаги барча босқичлардан ўтган. АПЛда ўтган мавсумнинг сўнгги турида "қизил иблислар" таркибида дебют қилган. Ўйинчига "Барселона" ва "Ювентус" қизиққан эди, лекин Англия U17 терма жамоаси сардори ҳисобланган 17 ёшли Гомес "Олд Траффорд"да қолишни маъқул кўрди.

Эслатиб ўтамиз, Анхел Гомес шу йил Ҳиндистонда ўтказилган U17 Жаҳон чемпионатида инглизлар сардори сифатида бош совринни қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар